Кейн Кариб оролларига нега кетди?

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн жароҳатидан тезроқ соғайиш учун Кариб оролларига йўл олди. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли англиялик футболчи чап оёқ сон мушакларидан жиддий жароҳат олган эди. У январь ойи бошида жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечирган эди. Шифокорлар эса унинг апрель ойида тўлиқ соғайишини таҳмин қилишмоқда.

Маълумот учун, Кейн жорий мавсум АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!