Кейн келмаса, бошқаси!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Тоттенхэм” билан хайрлашишга яқин турган Ҳарри Кейнни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Шунга қарамай, манчестерликлар бу қимматбаҳо трансфер амалга ошмай қолса, бошқа ҳужумчиларни олишни ҳам белгилаб қўйди.

Маълумотларга қараганда, Эрик тен Хаг ҳужум чизиғига “Наполи” тўпурари Виктор Осимхен вёки “Зальцбург” вакили Беньямин Шашкони олиб келишни режалаштирмоқда.

70 миллион еврога баҳоланаётган Виктор Осимхен Италия чемпионатида 14 та учрашувда рақиблар дарвозасини 12 маротаба  ишғол қилди.  

19 ёшли  Шешко эса Австрия чемпионатида 16 та баҳсда бешта гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Истеъдодли ўйинчи 20 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!