Кейн Мбаппенинг ўрнини эгаллашдан бош тортди

ПСЖ мутасаддилари Килиан Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи қидирмоқда. Парижликлар 24 ёшли тўпурар кетиши билан, ўрнига Ҳарри Кейнни олиб келмоқчи эди.

Таниқли журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, 29 ёшли англиялик форвард Францияга кўчиб ўтишдан бош тортди.

Манбага кўра, Ҳарри Кейн “Тоттенхэм”ни тарк этадиган бўлса, фақат “Бавария”га кўчиб ўтиш бўйича бир қарорга келиб бўлган.

Мюнхенликларнинг ҳужумчи бўйича икки таклифи қабул қилинмади.

ПСЖ вакиллари “Тоттенхэм”га Кейн учун 100 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирди. Бу сумма лондонликларни қониқтиради. Бироқ, Кейннинг ўзи жамоа танлаш ҳуқуқига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!