Кейн: Мени Роналду илҳомлантирган
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигасининг “Реал”га (1:1) қарши баҳсидан сўнг рақиб жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Финал ҳуштаги чалинганидан сўнг мен Роналдуни ёнига бориб футболкаларимизни алмашишни сўрадим. Чунки, у ёшлигимда мен учун илҳом манбайи бўлган. Мен унга ўз футболкамни бердим, у уни нима қилишини билмайман”, - дейди Кейн Mirror нашрига берган интервьюсида.