Кейн
Ads

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган «Реал»га қарши ўйинда, ҳужумчи Ҳарри Кейннинг хизматидан фойдалана олишини билмаслигини айтди.

Маълумки, сўнгги икки ўйинда Кейнсиз ҳаракат қилган «Тоттенҳэм» мағлубиятга учраган эди.

«Шифокорлар билан барчасини муҳокама қилиб, бир қарорга келамиз. Бу мавсумнинг сўнгги ўйини эмас, шунингдек финал ҳам эмас. Кейннинг соғлиғи билан бекорга таваккал қилишни истамаймиз» - деб Почеттино сўзларини келтирмоқда A Bola нашри.

«Тоттенҳэм» - «Реал» ўйини 1 ноябрь куни ўтказилади.