Кейн Рунини "ранжитди"

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн сафарда гол уриш бўйича АПЛнинг янги рекордчисига айланди.

"Шпорлар" етакчиси кеча АПЛнинг қолдирилган баҳсида сафарда "Брайтон"га (2:0) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шу тариқа англиялик футболчининг премьер-лига доирасида сафарда киритган голлари сони 95 тага етди. Бу ҳақда Opta статистик портали хабар бермоқда.

“Тоттенхэм” ҳужумчиси бу борада “Эвертон” ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Уэйн Рунининг (94) рекордини янгилади.

Харри Кейн жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 40 та ўйинда майдонга тушди ва 21 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!