Кейн "Тоттенхэм" бу мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига ишонмоқда
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн жамоаси бу мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “шпорлар” айни дамда мусобақанинг “В” гуруҳида 4 очко билан 2-ўринни эгаллаб туришибди. Улар ўтган мавсум финалга қадар етиб боришган ва “Ливерпул”га 2:0 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.
“Чемпионлар лигасининг ўтган мавсуми биз учун жудаям фойдали бўлди, биз ўйлаганимиздан ҳам узоқроққа етиб бордик.
Яна шу йўлдан боришимиз керак, биз чемпион бўлишни хоҳлаймиз. Агар “Тоттенхэм” ҳеч бўлмаганда 1 та мусобақада ғалаба қозонса, бу муваффақият бўлган бўларди”, - дейди Кейн.
Маълумот учун, “Тоттенхэм” бугун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-тури доирасида “Црвена Звезда” жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар