Кейн ёки Икарди? Роналду
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби  форварди Криштиану Роналду ёзги трансферлар даврида “қироллик клуби” раҳбариятининг жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш борасидаги режаларига нисбатан ўз фикрини билдириб ўтди.

Испан наширларининг ёзишича 33 ёшли португалиялик футболчи бу борада “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейннинг сотиб олинишини маъқулламаяпти ва аксинча унинг ўрнига “Интер” форварди Мауро Икардининг номзодини ёқламоқда. Роналдунинг фикрича айнан аргентиналик футболчи “Реал”нинг ўйин услубига кўпроқ мос тушади.

Эслатиб ўтамиз, Кейнга “Реал”дан ташқари ПСЖ ва “Манчестер Сити” ҳам жиддий даъвогарлик қилишмоқда. Унинг трансфер нархи эса 200 млн евродан баланд бўлиши айтилмоқда.