Кейнни Ла Лиганинг гранд клуби илиб кетмоқчи
Испаниянинг "Барселона" клуби "Бавария" ҳужумчиси Харри Кейнни Роберт Левандовскининг эҳтимолий вориси сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, 32 ёшли англиялик форвардга "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирган. Шу сабабли "Барселона" учун Кейнни олиб келиш осон бўлмайди.
Шу билан бирга, футболчининг ўзи "Бавария"да фаолиятини давом эттиришни хоҳлаётгани таъкидланмоқда.
Жорий мавсумда Кейн барча мусобақалар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Унинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали форварднинг бозор қийматини 75 миллион евро деб баҳолаган.



Comments