Кьеза А Серияга қайтишдан бош тортди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳужумчиси Федерико Кьеза Италияга қайтиш таклифларини рад этди.

Tecno

"La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабарига кўра, 27 ёшли вингер ёзги трансфер ойнасида уни ижарага олишни хоҳлаган "Интер" ва "Наполи" клубларига розилик бермади.

Манбага кўра, Кьеза "Ливерпуль"да қолиб, топ-ўйинчилар билан рақобат қилишни истади. Италиялик футболчи бош мураббий Арне Слот олдида ўзини намоён этишга қатъий бел боғлаган.

Жорий мавсум АПЛда Кьеза 3 та ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урди. Унинг ягона голи ҳам жамоанинг илк турда ғалаба қозонишига жуда катта ҳисса қўшди. Италиялик вингернинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!