
Кьеза АПЛдаги илк голини киритишга муваффақ бўлди
"Ливерпул" Англия Премьер-лигасининг 1-турида "Борнмут" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 88-дақиқасида 27 ёшли Федерико Кьеза урган гол ҳал қилувчи бўлди. Бу италиялик ҳужумчи учун Англия чемпионатидаги илк гол ҳисобланади.
Ўтган мавсумда Кьеза АПЛда 6 та ўйинда гол ёки голли узатма қайд этмаган. Қолган мусобақаларда эса 14 ўйинда 3 (2+1) очко тўплаган эди.
Фикрлар