"Кичик Тайсон" 3 ноябрь куни жанг қилади

  • 25 сентябрь, 2019, 22:08
  • 0
  • Бокс

“Кичик Тайсон” номи билан машҳур ҳамюртимиз Олимжон Назаров 3 ноябрь куни Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Унга таиландлик жуда кучли рақиб, Чайват Буадкраток тўқнаш келади. Ушбу Таиланд вакили профессионал рингда 33 та жанг ўтказиб, уларнинг 32 тасида ғалаба қозонган. Бир маротаба мағлубият қабул қилиб олган. Ғалабаларининг 20 тасини нокаут эвазига қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз: Олимжон Назаров август ойида филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, “WBO international Flyweight Title” чемпионлик камари соҳиби бўлганди.

Без названия_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!