"Кичик Тайсон" рингга кўтариладиган жанг оқшомига бағишланган видео постер тақдим этилди

  • 29.10.2019 13:02
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг ўта енгил (-50,8 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган юртдошимиз "Кичик Тайсон" номи билан машҳур Олимжон Назаров (19-5, 11 КО) 3 ноябрь куни рингга кўтарилишидан хабарингиз бор.

Tecno

Назаров таиландилик Чаиват Буадкратокка (32-1, 20 КО) қарши навбатдаги жангини ўтказади. Ушбу қарама-қаршилик Вьетнамнинг Ҳошимин шаҳрида бўлиб ўтади. Унда "Кичик Тайсон" ўзининг WBO Oriental чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Мазкур жангга оид “Cocky Beffalo” промоушени томонидан видеоролик тайёрланган.

Уни эътиборингизга ҳавола этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!