"Кичик Тайсон" ва мураббийи муҳим жанг учун жўнаб кетди

Профессионал боксда жанглар ўтказиб келаётган ҳамюртларимиз Абдулазиз Нажмиддинов ва "Кичик Тайсон" номи билан яхши таниш бўлган Олимжон Назаров навбатдаги жангини 30 июль куни Виетнамнинг Вунг Тау шаҳрида "Cocky Buffalo" компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказади. Супер ярим енгил вазн тоифасидаги (58,9 кг) Абдулазиз Нажмиддинов (9-0, 7КО) ушбу кечада Индонезия вакили Риво Кундимангга (9-3-2, 5КО) қарши жанг ўтказса, ўта енгил вазн тоифасида (50,8 кг) Олимжон Назаров (28-5, 15КО) WBО Oriental камарини филиппинлик Бенведино Лигасдан (14-2-2, 9КО) ҳимоя қилади.

Ҳозирда, ёш истеъдодли мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида машғулотлар олиб бораётган боксчиларимиз мураббийи билан биргаликда Вьетнамга жўнаб кетишди.

Шу ўринда вакилларимизга ушбу муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!