Кикбокс. Терма жамоамиз жаҳон кубогида 54 та медалга сазовор бўлди

17 – 21 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида кикбокс бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 62 мамлакатидан жами  3000 га яқин спортчилар 5 та йўналишда ғолиблик учун  бахс олиб боришди.

Қувонарлиси, жаҳон кубогида умумжамоаҳисобида 4-ўринни эгаллаган  Ўзбекистон терма жамоаси кеча тунла юритмизга қайтиб келди. Мавқейи жиҳатидан  жаҳон чемпионатидан кейинги ўринда турувчи жаҳон кубоги бахслари кутилганидек муросасиз беллашувларга бой бўлди. Эътиборлиси барча ёш тоифаларида тўлиқ таркибда қатнашган жамоамиз аъзолари кикбокснинг   лоукик, фул контакт, К-1, киклайк ва поинт файтинг йўналишларида кучлилар қаторидан жой олди.

Якка кураш турлари бўйича Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган World combat games олдидан ўзига хос кўрик вазифасини ўтаб берган жаҳон кубогида энг яхши кўрсаткич  рингда жанг олиб борган вакилларимизга тегишли бўлди. Улар умумжамоа ҳисобида шохсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Шундай қилиб Ўзбекистон кикбокс терма жамоаси жами 18 та олтин,10 та кумуш ва 26 та бронза медалларига эга чиққан ҳолда дунёнинг кучли бешлигидан ўрин эгаллади. Демак барча ёш тоифаларида жамоамиз аъзолари ўзларига билдирилган ишончни тўлиқ оқлай олди деб айта оламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!