Кикбоксинг. Фарғонада ўтган Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди
Фарғона шаҳри мезбонлик қилган кикбоксинг бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар, катталар, қизлар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз якунига етди.
Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, "Андижон" вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритди. Ушбу вилоят спортчилари умумий ҳисобда 99 та медаль қўлга киритди. Кучли учликдан эса Тошкент шаҳри ҳамда Навоий вилояти жамоалари жой олди.
Ғолиб ва совриндор спортчилар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Ўзбекистон кубогида 7 ёшдан 40 ёшгача бўлган кикбоксингчилар иштирок этди.
Фикрлар