Килиан Мбаппе судга мурожаат қилмоқчи

ПСЖ ва Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппенинг реклама имижи фирибгарлар томонидан биткоин рекламасида унинг рухсатисиз ишлатилган.

L'equipe нашри хабарига кўра, Мбаппенинг расми туширилган криптовалютага чорловчи рекламалар бир қанча веб-саҳифаларда пайдо бўлган.

Таъкидланишча, франциялик футболчининг мутасаддилари ушбу иш бўйича судга ариза беришни режалаштиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!