Ким ғолиб бўлади, Топурия ёки Ҳоллоуэй? Александр Волкановски жавоб берди
Ярим енгил вазн(65 кг)да собиқ UFC чемпиони Александр Волкановски Илия Топурия ва Макс Ҳоллоуэй жанги учун ўз прогнозларини билдирди.
"Бу баҳс жуда шиддатли ўтиши аниқ. Мен Топуриянинг ғалаба қозонишини истайман, аммо рақиб Ҳоллоуэй эканини ҳисобга олиб, Макснинг имкониятларини юқори баҳолайман. Менимча, Илия камарини ҳимоя қила олмайди", - деди Волкановски "Sabmission Radio" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия (15-0) ва Макс Ҳоллоуэй (26-7) жанги 26 октябрь куни "UFC 308" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар