Ким IBF чемпиони бўлади: Мозес Итаумами ёки Филип Хргович?
"Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн 21 ёшли британиялик истеъдодли боксчи Мозес Итаума ҳамда Хорватия вакили Филип Хргович баҳси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Итауманинг промоутери Фрэнк Уоррен даъвогарлардан бири Фрэнк Санчес билан келишиб, ақлли юриш қилди. Шартномага кўра, Мозес ва Хргович тўқнашуви ғолиби Санчесга қарши рингга кўтарилади. Бу баҳсда ким ғолиб бўлишини билмайман. Бироқ 29 август кунги жанг ҳақида гапирадиган бўлсам, Итаума унда яққол фаворит. У оғир вазнда IBF чемпиони бўлади", — деди Хирн.
Эслатиб ўтамиз, Мозес Итаума ва Филип Хргович қарама-қаршилиши 29 август куни Лондонда бўлиб ўтади.

Фикрлар