Ким Клопп таклифини қабул қилади?

“Ливерпуль”нинг асосий ҳимоячиси Виржил ван Дейк оғир жароҳат туфайли мавсумни ўтказиб юборадиган бўлди. Юрген Клопп нидерландиялик футболчи ўрнига кучли марказий ҳимоячи олишга қарор қилди.

Қишки трансферлар вақтида ливерпулликлар биринчи бўлиб  “Шальке” вакили Озан Кабакни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Унинг трансфери 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Клоппнинг рўйхатидан “Брайтон” ҳимоячиси Бен Уайт ҳам жой олган. Ўтган мавсумда “Лидс” таркибида ижарада ўйнаган Уайт “Брайтон”га қайтганидан кейин, клуб хўжайинлари уни олиб қолган эди. Унинг харидорлари кўплиги учун олиш осон бўлмайди.

Агар “Ливерпуль” бу икки футболчини трансфер қила олмаса, “Челси”да бош мураббий билан келиша олмай, клубни тарк этиш истагида юрган Антонио  Рюдигерга иш таклиф қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)