Ким муносиб? Энг яхши мураббий бўлиш учун якуний уч номзод номи эълон қилинди

Якунланиб бораётган 2023 йилги футбол мавсумининг энг яхшилари аниқланмоқда. 

"Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи" бўлиш учун номзодларнинг якуний учлиги эълон қилинди. Ушбу рўйхатдан Рўзиқул Бердиев ("Насаф"), Равшан Ҳайдаров ("Ўзбекистон U20") ҳамда Жамолиддин Раҳматуллаев (Ўзбекистон U17) каби мураббийлар жой олган. 

Қайд этиш лозим, Рўзиқул Бердиев "аждарлар" билан Ўзбекистон кубогида зафар қучди, шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасида қаршиликлар ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги термамиз (U20) эса жаҳон чемпионатида нимчорак финал, Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги ўсмирларимиз эса (U17) мундиалда чорак финал йўлланмасини қўлга киритган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
25/12/2023 15:56
Албатта Рузикул Бердиев факат у
лойик албатта улар хам муносиб лекин соврин биттада.
Nuriddin Nuriddin
25/12/2023 15:51
Рўзиқул бердиев УЧ томонлама яхши натижага эришди
&
Bolelshik
25/12/2023 16:23
Ro'ziqul Berdiyev loyiqligi 100 foiz, lekin bu yil Ravshan Haydarov olishi ehtimoli ko'proq, sababi U20 yoshdagilar bilan birga mart oyida Osiyo kubogini olgan, tarixda birinchi marta. Tayyor o'yinchilar bilan O'zbekistonda oson olgan bo'lsayam, yutdi degan nomi bor. 2 oydan keyin Jahon Chempionatiga borib nimchorak finalda Isroilga yutqazgan ham shu edi. Ko'ramiz, bu yil qaysi biriga berisharkin