
КЖЧ. Турнирнинг илк беллашувида ҳисоб очилмади
Хабарингиз бор, бугундан бошлаб Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги форматидаги турнир старт олди.
"Интер Майами" ва "Ал-Аҳли" клублари иштирокидаги беллашув турнирни очиб берди. Ушбу тўқнашувда стадионга ташриф буюрган 61 мингга яқин мухлислар эса гол кўришга муваффақ бўлишмади (0:0).
Шу сабаб, икки жамоа ҳам бир очкодан бўлишиб олиб, гуруҳда етакчи бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг иккинчи учрашуви эса бугун Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Ушбу ўйинда "Бавария" чемпионатдаги ўз юришларини "Аукланд Сити"га қарши бошлайди.
Фикрлар