Клаудио Раньери: Маҳрез яхши формада эмас, ундан кўпроғини кутаман
Ads

 

“Лестер Сити” жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери “Эвертон”га қарши (0:2) кечган АПЛ 18-туридан кейин Риёд Маҳрез ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Ҳозир Риёд яхши формада эмас ва мен унга бироз мотивация бермоқчи эдим. У машғулотларда яхши шуғулланмади. У жамоага кўпроғини бериши керак ва мен буни ундан кутаман”, – деди италиялик мутахассис.

Жорий мавсумда жазоирлик футболч Англия чемпионатининг 18 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.