Клаудио Раньери: Моуриньо ва Конте – футболнинг юраги
Ads

“Фулхэм” бош мураббийи Клаудио Раньери яқинда “Манчестер Юнайтед”дан ҳайдалган Жозе Моуриньонинг тез орада ишга қайтишини истамоқда.

Мен Моуриньо сингари инсонларнинг тез орада футболга қайтиши тарафдориман. Шунингдек, бу сўзни Антонио Контега нисбатан ҳам ишлатсам бўлади. Бу мураббийлар футболнинг юраги. Улар ўзлари ишлаган ҳар бир чемпионатда ғолиб чиқишган. Барчага уларнинг ишларини кузатиш қизиқарли бўлса керак, – дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.

Моуриньо фаолияти давомида Португалия чемпиони (2 марта), Англия (3 марта), Италия (2 марта) ва Испания чемпионига айланган.

Антонио Конте ҳисобида 3 марта кетма-кет Италия чемпионлиги ва 2016/17 мавсумда АПЛ чемпионлиги бор. Италиялик мутахассис ўтган ёзда “Челси”дан истеъфога чиқарилди.