Клопп: 30 миллион бериб, бу ўйинчини олиб кетаверинг!

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг 24 ёшли ҳимоячиси Жо Гомес билан хайрлашишга тайёр.

Клуб бу ўйинчига харидор чиқадиган бўлса, уни ушлаб турмайди. Раҳбарият Жони 30 миллион еврога трансфер қилиб юбормоқчи.

Истеъдодли футболчининг ливерпулликлар билан шартномаси якунланишига икки ярим йил бор. Бироқ, мутахассислар Гомес ёзда клубни тарк этишини таъкидламоқда.

Гомес жорий мавсум асосий таркибдан четда қолмоқда ва атиги беш марта майдонга тушди. Унга “Реал”, “Астон Вилла” ва “Ньюкасл” иш беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!