Клопп Бразилиядан супер ҳужумчи топди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳамон ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича бош қотирмоқда.

Айни пайтда “Ливерпуль” скаутлари германиялик мутахассисга “Вако да Гама”да ўйнаётган Бразилия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Таллес Магнони олишни маслаҳат бермоқда.

18 ёшли ҳужумчи ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ўйини орқали бразилияликларнинг ғалабасини таъминлади ва кўплаб гранд клублар эътиборини қозонди.

Магнонинг ўзи эса айнан “Ливерпуль”да Юрген Клопп қўл остида тўп суришни истамоқда. Шу мақсадда, футболчи “Бенфика” ва “Байер” таклифини рад этди. “Васко да Гама” ўз ҳужумчисининг трансфер бадалини 50 миллион евро қилиб белгилаган. Лекин бразилияликлар ҳозирги шароитни ҳисобга олиб Магнони 30 миллион еврога қўйиб юбориши мумкинлигини маълум қилди.

“Ливерпуль” айни пайтда ҳужумчининг агенти Жулиано Бертолуччи билан бу трансферни 20 миллион еврога амалга ошириш борасида музокара ўтказмоқда.

5577235

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!