Клопп фаолиятини қачон якунлаши ҳақида гапирди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп яқин йиллар ичида фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтди.

“Мен ўз ишимни давом эттиришни режалаштиряпман, аммо 2-3 йилдан кейин нима бўлишини билмайман. Балким фаолиятимни якунларман. Лекин бу худди шундай бўлади дегани эмас. Бироқ, агар шундай бўлса, бундан ҳайрон бўлманг”, - дейди 52 ёшли германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” ўтган мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва АПЛда 2-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!