Клопп Фирминонинг "Ливерпуль" учун нақадар муҳим футболчи эканини айтди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Аталанта"га қарши бўладиган ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирминонинг жамоада қанчалик муҳим ўринга эга экани ҳақида гапириб ўтди.
“Фирмино учун гол уриш ҳар доим муҳим бўлган, у ақл бовар қилмайдиган футболчи.
Футбол жамоаси оркестрга ўхшайди ва у турли хил асбобларда чалишни талаб қилади. Баъзилар баландроқ, баъзилари эса унчалик баланд эмас, аммо уларнинг барчаси ритм учун муҳимдир.
Фирмино ниҳоятда муҳим, у бизнинг оркестрда 12 та чолғу асбобини чалади, у бизнинг ритмимиз учун жуда муҳимдир. Худога шукур, усиз ҳам ўйнашимиз мумкин, аммо унинг майдонга тушгани жуда ёқимли”, - деди германиялик мутахассис.
Фикрлар