Клопп Германия терма жамоасини бошқариши мумкин
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп келажакда Германия терма жамоасини бошқариши мумкинлигини инкор этмади.

“Юрген бундан аввал агар Йоахий Лёв ўз лавозимини тарк этса, Германия терма жамоасини бошқариши мумкинлигини тасдиқлаган. Бу бўлиши мумкин”, - дейди Клоппнинг агенти Марк Косицки.

Маълумот учун, Клопп ўтган мавсум “Ливерпуль” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.