Клопп Германия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп 2022 йилда Германия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб беришга қийналди.
“Бу борада ҳеч нарса дея олмайман. Бу ишни хоҳлаётганимни ҳозирча билмайман. Агар ҳозирги пайтда бу ҳақда гапирадиган бўлсак, менда бундай хоҳиш йўқ. Ҳозир мен жудаям бахтлиман ва бу энг муҳими. Агар келажакда бу борада савол бўлса, буни ўйлаб кўришим мумкин. Лекин ҳозир эмас”, - дейди германиялик мутахассис.
Фикрлар