Клопп иккинчи маротаба энг зўр деб топилди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп фаолиятида иккинчи бор Лига Мураббийлари Ассоциацияси (ЛМА) талқинига кўра АПЛда энг яхши мураббий бўлди. У жамоаси билан чемпионатда ғолиб "Манчестер Сити"дан 1 очко ортда қолиб, 2-ўрин соҳибига айланди.

У бошчилигида "қизиллар" 92 очко жамғаришга муваффақ бўлгани эътиборга молик. Шунингдек, мерсисайдликлар 2022 йил АПЛдаги бирорта ўйинда мағлубиятга учрамади. 

54 ёшли германиялик мутахассис биринчи марта бу совринни 2020 йилда қўлга киритганди. Клоппдан ташқари Алекс Фергюсон (11), Арсен Венгер, Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола (ҳар бири 3 мартадан) бу мукофот эгасига айланган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!