Клопп ишончли ҳимоячи топди

Асосий ҳимоячиси Виржил ван Дейкдан айрилган “Ливерпуль” қишки трансферлар бозори очилиши билан нархи қиммат бўлмаган ҳимоячи олишга қарор қилди.

Айеи пайтда “Ливерпуль” марказий ҳимояга “Бетис”нинг жазоирлик футболчиси Аисса Мандини олишни режалаштирмоқда. Бу футболчининг трансфери Юрген Клопп жамоасига 20 миллион евро атрофида тушади.

Мандининг шартномаси мавсум охирида якунланиши боис, “Бетис” ҳам етакчи футболчисининг кетишига тўсқинлик қилмайди ва аксинча, бу вазиятдан фойда билан чиқишга ҳаракат қилади.

Манди “Бетис”да 2016 йилдан бери тўп тепяпти ва шу кунгача 127 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол ҳам урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)