Клопп “Лилль”ни чемпион қилган футболчини чақирди

“Ливерпуль ёзда таркибини янгилайди. Хусусан, Юрген Клопп клубни тарк этишга тайёргарлик кўраётган Жердан Шакири ўрнига бошқа футболчи топди.

 “Ливерпуль” раҳбарияти ярим ҳимоя чизиғига якунланган мавсумда “Лилль”нинг Франция чемпиони бўлишида катта хизмат қилган Жонатан Иконени олиб келишни режалаштирмоқда. Инглизлар 23 ёшли футболчи трансфери бўйича музокарани бошлади.

“Лилль” ҳам ўз етакчисини трансфер қилиб, молиявий аҳволини яхшилаб олишга қарши эмас. Улар Иконени 40 миллион еврога баҳоламоқда.

“Ливерпуль”  французларга бошқача вариант таклиф қилмоқда. Улар Жонатан учун 25 миллион евро тўлаб, Жердан Шакирини қўшиб бермоқчи.

Икона ўнг қанотни тўлиқ ёпиш баробарида майдон марказида ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасини ҳам уддалай олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!