Клопп “Ливерпуль” юлдузини қўйиб юборишга тайёр. Ўрнига бошқаси топилди
“Ливерпуль” раҳбарияти Рональд Куман чақираётган Жоржиньо Вейналдумни жамоада қолишга кўндира олмади. Инглизлар билан янги шартнома имзолашдан бош тортган нидерландиялик футболчи ёзда юлдузли таркибни тарк этадиган бўляпти.
Юрген Клопп тезкор равишда жамоа етакчиси ҳисобланган Вейналдумнинг ўрнини боса оладиган футболчини топа олди. Германиялик мутахассиснинг фикрича, “Брайтон” таянч ярим ҳимоячиси Им Биссума бу вазифани бажара олади.
“Ливерпуль” 24 ёшли малилик футболчи учун январда таклиф жўнатишга тайёргарлик кўрмоқда. Биссума жорий мавсумда 9 та ўйинда майдонга тушди. Хусусан “Брайтон”нинг “Ливерпуль” билан бўлган учрашувида унинг ҳаракатлари Клоппда яхши таассурот қолдирган.
Фикрлар