Клопп "Ливерпуль"да ўзининг юбилей учрашувини ўтказди
Германиялик мутахассис Юрген Клопп "Ливерпуль" бош мураббийи сифатида ўзининг юбилей учрашувини ўтказмоқда.
Бугун премьер-лига доисрасида “Лестер”га қарши ўтказилаётган баҳс немис мутахассиси учун мерсисайдликлар бошқарувидаги 300-ўйин бўлди. Бу ҳақда Opta нашри хабар тарқатмоқда.
Маълумот учун, 53 ёшли Клопп “Ливерпуль”ни 2015 йилнинг кузидан буён бошқариб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жамоа билан 4 та мусобақада ғолиб чиқди. АПЛ ва Чемпионлар лигаси шулар жумласидандир.
Фикрлар