Клопп “Ливерпуль”да зўр ҳимоячи пайдо бўлганини ошкор қилди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг жароҳатланган марказий ҳимоячилари Виржил ван Дейк, Жоэль Матип ва Фабиньонинг ўрнини боса оладиган зўр футболчилар бор эканини таъкидлади.

- Рис Уильямс зўр ўйнаяпти. У жуда истеъдодли футболчи сифатида Англия ёшлар терма жамоасида ҳам муҳим аҳамиятга эга.19 ёшли ҳимоячи Чемпионлар лигасида иккита учрашувда ғалаба қозонишимизга ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Рисдан ташқари яна иккита ёш футболчимиз бор. Нэт Филиппс ва Билли Куметио ҳам ўзини кўрсатишга тайёр. Билли асосий таркиб машғулотларига қўшилди.  Биз ёш ва тажрибасиз футболчиларга имкон берамиз. Вазият шуни тақозо этмоқда, - деди Юрген Клопп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!