Клопп “Ливерпуль”га машҳур ҳужумчини олиб келади
Қишки трансферлар даври тобора яқинлашиб келмоқда. Гранд клублар катта харидларга тайёргарлик кўрмоқда.
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳужум чизиғини “Бавария” ҳужумчиси Лерой Сане ёрдамида кучайтиришни режалаштирмоқда.
Ливерпулликлар 27 ёшли футболчини январда трансфер қилишга тайёргарлик кўряпти.
Лерой Сане учун Англия Премьер-лигаси бегона эмас. У 2020 йили “Бавария” сафига қўшилгунича тўрт мавсум давомида “Манчестер Сити”да тўп тепган.
Transfermarkt ммутахассислари тажрибали ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда. Сане жорий мавсумда 19 та учрашувда майдонга тушиб, тўққизта гол ва еттита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар