Клопп “Ливерпуль”га универсал футболчини чақирди

Юрген Клопп жамоани тарк этиши кутилаётган Деян Ловрен ўрнига Бундеслигадан универсал ҳимоячи топди.

“Лейпциг” шарафини ҳимоя қилаётган 22 ёшли Норди Мукиеле ҳимоянинг исталган нуқтасида ишончли ўйин кўрсата олади.

“Ливерпуль” мутасаддилари франциялик футболчи трансфери бўйича “Лейпциг” билан музокараларни Англия чемпионати якунланиши билан бошлашни режалаштирмоқда. 2018 йили “Монпелье”дан олиб келинган Норди Мукиеле “Лейпциг” таркибида жами 46 та ўйинда қатнашди ва тўртта гол уриб, шунча голли пас узатди.

nordi

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)