Клопп: "Ливерпуль"ни 3 та финал кутиб турибди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг жорий мавсумида жамоаси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ўйинларни айтиб ўтди.

“Халқаро танаффусдан кейин бизни ҳар бири финалга тенг футбол ҳафтаси кутиб турибди. Булар учта жамоа иштирокидаги ўйинлар: “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Арсенал”. Мавсум якунида қайси ўринни эгаллашимизни мана шу ўйинлар натижалари аниқлаб беради”, - деди  германиялик мутахассис клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" кеча Мадридда “Реал”га (1:0) имкониятни бой берди ва УЕФА Чемпионлар лигасидан ҳам чиқиб кетди.

Мерсисайдликлар АПЛнинг жорий мавсумини аввалгиларига қараганда анча ёмон ўтказмоқда. Улар ҳозирда 42 очко билан 6-ўринда бормоқда. ЕЧЛга йўлланма берувчи тўртинчи ўриндаги жамоа билан орадаги фарқ олти очкони ташкил этади. Чемпионат якунига етишига эса яна 12 та тур қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!