Клопп “Ливерпуль”ни мағлубиятлардан қутқарадиган футболчини чақиряпти

Кетма-кет олтита учрашувда мағлубиятга учраган “Ливерпуль” ёзги трансферлар вақтида ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилди.

Ана шу мақсадда, Юрген Клопп жамоага “Наполи”нинг марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали таклиф қилишни режалаштирмоқда. Аслида ливерпулликлар сенегаллик футболчини 2018 йилдан бери олишга ҳаракат қилмоқда.

Калиду Кулибалига гранд клублардан аниқ таклифлар кўп. Бироқ, “Наполи” раҳбарияти унинг трансфер нархини ўта юқори баҳолаб, кетишига йўл қўймаяпти. Футболчининг ўзи ҳам раҳбариятдан уни қўйиб юборишни сўраган.

Шунга қарамай, “Ливерпуль” Кулибали трансфери бўйича “Наполи”га янги таклиф тайёрламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар