Клопп "Ливерпуль"ни тарк этиб, испан грандига ўтиши мумкин

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп ёзда жамоасини тарк этиши мумкин. Мерсисайд гранди раҳбарлари жамоанинг жорий мавсумдаги натижаларидан норози ва 55 ёшли мутахассис билан хайрлашиш ҳақида ўйламоқда.

"El Nacional" нашрининг хабарига кўра, Мадриднинг "Реал" клуби Клоппнинг кетиши эҳтимолидан фойдаланиб, уни жамоа бош мураббийлигига олиб келиши мумкин.

"Қаймоқранглилар" раҳбарияти германиялик мутахассисни Бразилия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаши кутилаётган Карло Анчелоттига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Юрген 2015 йилнинг октябридан буён “Ливерпуль”ни бошқариб келмоқда. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охирида якунига этади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!