Клопп матбуот анжуманларига ишонмайди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп матбуот анжуманларига деярли аҳамият бермаслигини айтиб ўтди. 

"Мен матбуот анжуманларига ишонмайман. Нимага, биласизми? Гап шундаки, у ердаги баҳсда ғалаба қозониш имконсиз. 

Мен саволларга ҳеч қачон олдиндан тайёрланмайман. Ундан кўра ўйинларга кўпроқ эътибор қаратишни афзал кўраман. Журналистлар билан суҳбат чоғида улар менинг гапларимни қандай қабул қилишларига ҳам аҳамият бермайман. 

Албатта, мен қандайдир ноодатий фикр билдирсам, дарров сарлавҳаларга чиқиб кетишини яхши биламан. Лекин буни атайлаб қилмайман, барибир шундай бўлиши табиий", - деди германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!