Клопп нечта футболчи билан жанжаллашгани ошкор бўлди

Яқинда “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ўйин вақтида жамоанинг асосий тўпурари Муҳаммад Салоҳ билан уришиб қолди.

Журналистлар германиялик мутахассис Ливерпулдаги фаолиятида бир неча ўйинчилар билан зиддиятга борганини ўрганиб чиқди. Натижада Муҳаммад Салоҳ Клопп билан тортишган биринчи футболчи эмаслиги ошкор бўлди.

“Ливерпуль”ни катта ютуқларга етаклаган Юрен Клопп ўзи ишлаётган 2015 йилдан бошлаб бир неча юлдузлар билан муроса қила олмай қолган. Мисрлик форварддан ташқари Жордан Хендерсон, Марио Балотелли, Мамаду Cако ҳам Клоппнинг ғазабига дучор бўлган.

Қизиғи шундаки, бош мураббий зиддиятга борган футболчиларнинг бари охир-оқибат “Ливерпуль”ни тарк этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!