Клопп Нуньес ҳақидаги танқидларга ишонч билан жавоб берди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Астон Вилла" устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. У шогирди Дарвин Нуньес борасидаги танқидларга жавоб бериб ўтди. 

"У юқори даражада эди. Бизга Нуньеснинг кўп ёрдами тегади. Ҳужумчи ҳудудлар очади ва Салоҳ каби футболчиларимизга эркинлик беради. 

Дарвин гол ура олади, буни ҳамма билиб турибди. Унинг таблода исми чиқмай қолгани ташвишга сабаб бўла олмайди. Уругвайлик футболчи гол урмадими, демак, у гол урилишида бошқача тарзда ўз ҳиссасини қўшган бўлади", - деди германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!