Клопп Роналду ёки Месси деган саволга жавоб берди
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Sky Sports Germany эфирида Криштиану Роналду ёки Лионель Мессидан қай бирини танлаши борасидаги саволга жавоб берди.

“Албатта уларнинг ҳар иккаласи ҳам мени ҳайратлантиради, аммо мен барибир Мессини танлаган бўлардим”, - дейди Клопп.

Қайд этиш лозимки, 31 ёшли аргентиналик футболчи ҳам, 33 ёшли португалиялик футболчи ҳам сайёрамизнинг энг зўр футболчилари сифатида эътироф этиб келинади. Уларнинг ҳар иккаласида ҳам 5тадан “Олтин тўп” мавжуд. Клоппга эса ҳозирча уларнинг ҳеч бири билан бирга ишлаш насиб этмаган.