
Клопп: Салаҳ ўзини Месси билан таққослашларини истамайди
“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премьер-лигаси 31-турида “Уотфорд”га қарши беллашувда (5:0) покерга эришган Моҳамед Салаҳ борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Салаҳ ўзини Месси билан таққослашларини истамайди, деб ўйлайман. Салаҳ – фантастик футболчи. У бизга жуда ҳам ёрдам бермоқда. Билишимча, жамоадаги барча футболчилар у билан ўйнашни ёқтиришади”, – деб германиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди Sports Mole.
Фикрлар