Клопп: Салоҳ ажойиб мавсум ўтқазди, Роналдуда бундай мавсумлар 15та
Ads

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп шогирди Муҳаммад Салоҳниг мавсумдаги иштироки ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

- Муҳаммад ажойиб мавсумни ўтқазди. Роналдуда эса бундай мавсумлар сони ўн бештадир. Ушбу вақт давомида Криштиану 47 мингта гол киритган!

Нима учун биз инсонларни таққослашимиз керак? Пеле тўп тепган даврларда ҳеч ким бошқа ўйинчиларни Пеле билан солиштирмаган. Аммо бугунги кунга келиб, Роналду ва Месси қарама-қаршилиги бўлиб ўтмоқда. Шунинг учун улар бир неча йиллардан буён “Олтин тўп” учун ўзаро кураш олиб боришмоқда. Бир кун келиб улар фаолиятини якунлайди ва биз бу иккала футболчини соғиниб қоламиз, - дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.