Клопп: Салоҳнинг кулганига ишонмаслик керак!
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп “Брайтон”га қарши учрашувда захирага олинган Муҳаммад Салоҳнинг реакциясига ўз муносабатини билдирди.
- Агар Муҳаммад Салоҳ захирага олинганида табассум қилса, бу унинг норози эканини билдиради. Биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Чунки Салоҳ уни алмаштиришимизни ёқтирмайди. Лекин бу нормал ҳолат, - деди Клопп.
Ўтган мавсумда “Ливерпуль”нинг чемпионликни қўлга киритишида Муҳаммад Салоҳнинг хизматлари катта бўлди. Ливерпулликлар бу йил ҳам чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қиляпти.
Фикрлар