Клопп: Сўнгги бор 14 йил олдин майдонда югургандим

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг ўтган турида “Эвертон”га (1:0) қарши баҳснинг сўнгги дақиқасида киритилган голдан сўнг майдонга тушиб югурган ва бунинг ортидан Англия футбол ассоциацияси томонидан 8 минг фунт жаримага тортилган эди.

“Мен жазодан қутулиб қололмайман, бу оддий ҳол. Мен сўнгги марта бундан 14 йил муқаддам майдонга югурган эдим. Ҳозир у қадар тезкорлигим қолмабди.

Бу борада менда муаммо йўқ, мен жаримани тўлайман. Биз ҳаммамиз хато қиламиз. Мен қилган хатоларимдан хулоса чиқаришни хоҳлайман. Жуда бўлмаганда мен бундай ишни энди яқин орада қилмайман.

Бундай ҳолатлар камдан-кам учрайди. Агар қоидалар бўлмаганида, захира ўриндиғидаги мураббийлар ҳар доим майдонга югуриб чиқишган бўларди. Бу эса жудаям ғалати кўринарди”, - дейди германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!