Клопп: "У бизга мос ўйинчи эканини билардик"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп клубга янги келиб қўшилган Луис Диас ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, ўша пайти футболчи "Порту"дан юқори даражада бўлган.

"Сиз бундай футболчилардан тезда мўжиза кутишингиз хато. Аммо у бизга шуни кўрсата олди. 

Унинг "Порту"даги ҳаракатларини кўриб, юқори даражадаги футболчининг ўйинини кузатаётганимни сездим. Сўнг дарҳол Диас бизга мос тушишини ҳис қилдим.

Луис "Порту"да ҳам, Колумбия терма жамоасида ҳам зўр ўйин ўтказаётганди. Табиийки, унда ўзига бўлган ишонч юқори эди. Шу боис, "Ливерпуль" Луис Диас билан шартнома имзолади", - деди германиялик мутахассис.

 

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!